Аҳолининг эҳтиёжманд қатлами учун давлат божи камайтирилди
Жорий йил 16 январда қабул қилинган ЎРҚ-896-сонли қонун билан «Давлат божи тўғрисида»ги қонунга аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қквватлашга доир қўшимча ва ўзгартириш киритилди.
Унга кўра, Ижтимоий ҳимоя ягона реестрида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматлари марказлари ва (ёки) Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат хизматларини кўрсатишда давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловлар бўйича 50 фоизлик чегирма қўлланилади.
Тадбиркорлик фаолияти мақсадларида ёки юридик шахснинг вакили сифатида мурожаат қилинган ҳоллар эса бундан мустасно.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter