“Агар мамлакат мавжудлиги таҳдид остида қолса, Россия ядро қуролидан фойдаланади” – Россия Ташқи ишлар вазирлиги
Агар мамлакатнинг мавжудлиги таҳдид остида қолса ёки унинг иттифоқчиларига қарши оммавий қирғин қуроли қўлланилса, Россия Федерацияси ядро қуролидан фойдаланиши мумкин. Бу ҳақда Россия 24 телеканали эфирида Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков айтиб ўтди.
«Шуни эслатиб ўтаманки, Россия ҳарбий доктринаси, шунингдек, “Ядровий тўсиқлик соҳасидаги давлат сиёсати асослари” каби ҳужжат ядро қуролидан фойдаланишимиз назарий жиҳатдан мумкин бўлган барча сценарийларни тўлиқ баён қилиб беради. Россияга ёки унинг иттифоқчиларига оммавий қирғин қуролларидан фойдаланган ҳолда ёки оддий қуролдан тажовуз хавфи туғилса бу сценарийлар ишга тушади. Буни қайта-қайта эслатиб тураман – биз бу позициялардан четга чиқмаймиз», дейди Сергей Рябков.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter