Афсонавий Оксана ғалабага эришди
Қатар пойтахти Доха шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтмоқда. Унда иштирок этган ҳамюртимиз Оксана Чусовитина навбатдаги ғалабани қўлга киритди.
Токио-2020 лицензиати кутилганидек, таяниб сакраш йўналишида иштирок этди. Унинг ижросида амалга оширилган машқлар ҳакамлар ҳайъати томонидан энг юқори баҳога лойиқ кўрилди ва афсонавий спортчимиз олтин медалга сазовор бўлди.
Бу мусобақа спортчимиз учун бўлажак Олимпиада олдидан ўзига хос тайёргарлик вазифасини бажариб берди. Унда қўлга киритилган олтин медаль эса Чусовитинанинг кучига куч, ғайратига ғайрат қўшиши, шубҳасиз.
Таяниб сакраш, аёллар:
- Оксана Чусовитина (Ўзбекистон) – 14.066
- Девилар Колин (Франция) – 13.966
- Таман Ненси (Миср) – 13.366
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter