Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Африкада тўғон ёрилиши оқибатида 60 киши ҳалок бўлди

Африкада тўғон ёрилиши оқибатида 60 киши ҳалок бўлди

Судандаги Арбаат тўғони бузилиши оқибатида 60 киши ҳалок бўлди. 20 та қишлоқ бутунлай вайрон бўлган, дея хабар беради БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси.

Тўғон Порт-Судандан 38 километр узоқликда қурилган. 317 минг киши жабр кўрди, улардан 118 минг киши уйини тарк этишга мажбур бўлди. Юзлаб одамлар бедарак йўқолган деб ҳисобланади.

Офат оқибатида 84 қудуқ ва 10 мингга яқин қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари нобуд бўлди.

Маҳаллий матбуотнинг хабар беришича, кучли ёмғир туфайли тўғоннинг қулаши сув тошқинига олиб келган ва яқин атрофдаги қишлоқларни вайрон қилган, қутқарув ишларига тўсқинлик қилган.

Порт-Судандан 20 км шимолда жойлашган тўғон шаҳар учун асосий сув манбаи бўлган. Унинг қуввати 25 миллион куб метрни ташкил қилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг