Афғонистондаги қуролли ҳужумда ўзбекистонлик темирйўлчи жароҳатланди
Афғонистоннинг Балх вилоятида «Сўғдиёна транс» корхонаси вакилларига уюштирилган қуролли ҳужум бўйича тарқалган хабарларга «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати аниқлик киритди.
«Корхона ишчи-ходимларини иш жойига олиб кетиш учун келган корхона координация бўлими бошлиғи ўринбосари, хайдовчи ва Афғонистон ички ишлар вазирлигининг темир йўлни қўриқлаш баталёни аскари Хайратон ишчилар яшаш базасидан чиқишган.
Шундан сўнг темир йўлнинг тахминан 43 километри яқинида уларга номаълум шахслар томонидан қуролли ҳужум уюштирилган.
Ҳужум натижасида корхона координация бўлими бошлиғи ўринбосари жароҳат олган, икки нафар Афғонистон фуқароси (Ички ишлар вазирлигининг темир йўлни қўриқлаш баталиони аскари ва бир нафар ҳужум қилган номаълум шахс) ҳалок бўлган.
Жароҳат олган корхона координация бўлими бошлиғи ўринбосари корхонага тегишли автомашинада Термиз шаҳридаги касалхонага етказилган.
21 август соат 7:00 дан Ҳайратон станцияси ўз ишини давом эттириш учун очилди. Мозори-Шариф ва Наибобод станцияларида очилиши бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, содир бўлган кўнгилсиз воқеа оқибатида Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлмаган», дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter