Aфғонистонда толибонлар тунда ҳужум қилиб, саккиз аскарни ўлдиришди

Aфғонистон шарқида Нангархар вилоятининг назорат-ўтказиш пунктида толибонлар томонидан уюштирилган ҳужум натижасида саккиз нафар аскар ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат хавфсизлик хизматидаги манбасига таяниб «РИA Новости» хабар берди.
«Толибонлар тунда Нангархар вилоятининг шарқидаги Кузбахар тумани назорат-ўтказиш пунктига ҳужум қилиб, саккиз нафар аскарни ўлдирди ва яна уч кишини яралади», — дея маълум қилган манба.
Aфғонистонда ҳукумат кучлари билан толибонлар ўртасида қарама-қаршиликлар давом этмоқда. Толибонлар қишлоқ жойларда катта ҳудудларни ўз назоратига олиб, йирик шаҳарларга ҳужум қилишни бошлаб юборишган.
Мамлакатдага беқарорлик Aмерика қўшинларини олиб чиққандан сўнг янада авж олгани айтилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter