Афғонистонда табиий офат натижасида 31 киши ҳалок бўлди. 41 киши бедарак йўқолди
Афғонистонда кучли ёмғир натижасида юзага келган сув тошқинларида камида 31 киши ҳалок бўлди, 74 киши жароҳатланди ва 41 киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда Афғонистоннинг «Ariana News» телеканали минтақа расмийларига таяниб хабар бермоқда.
Ҳозирда Афғонистоннинг 17 та провинциясида кучли ёмғир натижасида сув тошқинлари юзага келмоқда. Маълумотларга кўра, сув тошқинлари оқибатида 604 дан ортиқ турар-жой ва юзлаб гектар ер вайронага айланган. Бундан ташқари, 250 бош чорва моллари нобуд бўлган.
Минтақадаги айрим йўллар, жумладан, Бомиён шаҳрини Кобул билан боғлайдиган автомагистраль йўл ёпилиб қолган.
Маълумот учун, 2022 йилнинг июль ва август ойларида 5 ҳафта ичида Афғонистонда юзага келган сув тошқинлари оқибатида 1,5 минг киши ҳалок бўлган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter