Афғонистон яна портлашлар ўчоғига айланяпти
Мозори-Шарифдаги масжидда содир бўлган кучли портлаш оқибатида 30 дан ортиқ киши ҳалок бўлган, 80 дан ортиқ одам жароҳат олган. Қутқарув ишлари ҳамон давом этяпти.
Гувоҳларнинг айтишича, «Се дўкон» масжидидаги портлашни пешин намози пайтида 2-қаватдаги террорчи-худкуш амалга оширган. Қурбонлар сони яна ортиши мумкин.
Бундан ташқари, бугун Кобулда ҳам 2 та портлаш бўлган, 2 та чақалоқ вафот этган. Қундуздаги қўлбола бомба портлашидан эса 4 киши қурбон бўлган, 8 киши жароҳатланган. Нангархар вилоятида толиблар машинаси портлатилиши ортидан 4 нафар толиб жангчиси ҳалок бўлган.
Эслатиб ўтиш керак, сўнгги кунларда мамлакатда терактлар сони ошиб бормоқда. Мактаблардаги серияли портлашлар оқибатида 10 дан ортиқ одам ўлиб кетган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter