Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Афғонистон президенти халққа мурожаат қилди

Афғонистон президенти халққа мурожаат қилди

Афғонистон президенти Ашраф Ғани бугунги видеомурожаатида афғон халқига мурожаат қилиб, бундан кейин қон тўкилиши ва вайронгарчилик бўлмаслигини айтди.

Давлат раҳбари ҳукумат ҳарбийларига мардлик ва жасорат учун раҳмат айтиб, ҳозирги беқарорликни жойига тушириш учун барча чораларни кўришини билдирди.

«Биламан, ҳозирги ва эртанги кунингиз учун хавотирдасиз, лекин президентингиз сифатида сизни ишонтириб айтаманки, мақсадим халқимнинг жабрланишига ва беқарор вазиятга тезроқ барҳам бериш. Мен бу уруш янги қон тўкилиши ва вайронагарчиликларга олиб келишига, қолаверса, сўнгги 20 йилда эришган ютуқларимиз ҳавога совурилишига йўл қўймайман», деди Ғани.

Ашраф Ғанининг айтишича, ҳозир мамлакат ичида ва ташида сиёсий етакчилар ҳамда халқаро ҳамкорлар билан кенг миқёсли маслаҳатлашувлар олиб бориляпти, натижаси бўйича хабар берилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг