Аэропортда «қўлга олинган» тимсоҳ болалари Мисрдан келтирилаётган бўлган – Экоқўмита
Бир муддат олдин Давлат божхона қўмитаси томонидан Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида 54 дона тимсоҳ болаларининг сабзавотлар солинган идишларда Ўзбекистонга ноқонуний олиб киришга уринилгани ҳақида хабар берилган эди.
Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати ушбу тимсоҳ болаларининг сони 57 дона эканини ҳамда улар Қўмита ва «Тошкент-АЭРО» чегара ветеринария пости ходимлари томонидан Тошкент ҳайвонот боғига вақтинча сақлаш учун топширилганини маълум қилди.
Қайд этилишича, ташқи кўриниши Нил тимсоҳи – Crocodylus niloticus’га ўхшаш тимсоҳ болалари Қоҳира (CAI) - (TAS) Тошкент 401-сонли рейс билан учиб келган фуқаро М. С. нинг юклари орасидан топилган.
Ушбу ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилиши айтилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter