Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Адвокат суддан Абдуқодир Мўминовга «қамоқ» билан боғлиқ бўлмаган жазо турини сўради

Адвокат суддан Абдуқодир Мўминовга «қамоқ» билан боғлиқ бўлмаган жазо турини сўради

Бугун, 1 август куни блогер Абдуқодир Мўминовнинг «иш»ига доир суд тергови якунланиб, томонлар музокараси бошланди.

Дастлаб прокурорнинг тўпланган материаллар ва суд тергови бўйича қилган хулосалари эшитилди. Унда прокурор суддан А.Мўминовни жиноят кодексининг қатор моддаларида айбдор деб топишни ва узил-кесил 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини қўллашни сўради. 

Судья, шунингдек, адвокатга ҳам сўз берилишини, аммо прокурорнинг музокарасидан келиб чиқиб, мижози А.Мўминов билан ўзларининг ҳимоя тутумларини гаплашиб олишлари учун уларга ярим соат вақт берилишини маълум қилди.

Ярим соат танаффусдан сўнг суд музокараси бошланди ва сўз адвокатга берилди.

Давлат адвокати Ашрапова ҳимояси остидаги А.Мўминовнинг оилада боқувчи эканини, муқаддам судланмаганини ҳамда айбига қисман иқрорлигини билдириб, суддан мижозига нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо турини қўллашни сўради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг