Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Адлия вазирлиги халқаро ташкилот билан меморандум имзолади

Адлия вазирлиги халқаро ташкилот билан меморандум имзолади

Фото:Адлия вазирлиги матбуот хизмати

Адлия вазирлиги ва «Buyuk Kelajak» халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти ўртасида ўзаро англашув меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарига кўра, маросимда Адлия вазири биринчи ўринбосари М.Истамов, «Buyuk Kelajak» ХННТ ижрочи директори вазифасини бажарувчи З.Азимова ҳамда «Buyuk Kelajak» ХННТ таъсисчиси Б.Исмаиловлар иштирок этди.

Меморандумнинг мақсади «Buyuk Kelajak» экспертларининг илғор хориж тажрибаси таҳлилларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқийбазасини ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштиришдан иборатлиги қайд этилган.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг