Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Адлия вазирлиги пойтахт ҳокимиятига совға қилинган машинага изоҳ берди

Адлия вазирлиги пойтахт ҳокимиятига совға қилинган машинага изоҳ берди

Иллюстратив сурат

Адлия вазирлиги мутахассиси Темур Сафаров Би-би-си ўзбек хизматига берган интервюсида яқинда Тошкент шаҳар ҳокимлигига совға қилинган қимматбаҳо машинага изоҳ бериб ўтди.

Гап шундаки, жамоатчилик муҳокамасига қўйилган «Ўзбекистон Республикаси давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорда давлат хизматчиларининг совға қабул қилиш тартиблари ва тадбиркорлик ҳуқуқлари белгилаб берилмоқда.

«Сиз айтиб ўтган мисолда, биз ҳокимиятни бир шахс сифатида, яъни ҳоким фаолиятида кўришимиз нотўғри. Чунки совға ҳокимиятга бериляпти. Яъни шахсга эмас. Шуни ҳам инобатга олишимиз керак. У машина ҳокимиятнинг балансига ўткaзиляпти. Бунда бир қандайдир одоб-аҳлоқ, этика масаласи эътиборга тушмаса ҳам керак, қоидалар доирасига тушмайди. Чунки бу ерда предмет давлат ташкилоти ва юридик шахс томонидан ўртасида бўлаётган муносабат. Бугунги кунда давлат ташкилотларининг бутунжаҳон амалиётини ўрганиб чиқадиган бўлсак, ҳар қандай давлат ташкилоти ўзини молиявий шакллантириш базасига эга. Яъни унда жисмоний ва юридик шахслардан келаётган ҳадя бўладими, ёрдам бўладими, ўшаларни олиш имконияти белгиланган бўлса, бошқа талаблар белгиланмаган бўлса, албатта, қабул қилади», дея изоҳ берди Сафаров.

Эслатиб ўтамиз, 30 ноябрда фуқаро Зиёда Латипова ўзига тегишли MERCEDES BENZ S500 HYBRID русумли машинани Тошкент шаҳар ҳокимлиги тасарруфига ихтиёрий равишда текинга берган эди.

Кейинроқ эса Тошкент шаҳрининг Учтепа ва Чилонзор тумани ҳокимликларига ҳам биттадан 2 та уй совға қилинган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг