Адлия вазирлиги пиёдаларнинг махсус кийими бўйича хабарларга изоҳ берди
Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланаётган велосипедчилар ҳамда йўлни таъмирлашга масъул ходимлар қоронғида нур қайтаргичли камзулда бўлиши кераклиги белгиланган.
Мазкур талаб бошқа шахсларга, шу жумладан пиёдалар учун мажбурий эмас, дейилади Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабарида.
Шунингдек, қонунчиликда пиёдалар қоронғида ҳаракатланаётганда нур қайтарувчи устки кийимда бўлишини тарғиб қилиш назарда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ йўлакларда ҳаракатланувчи пиёдалар учун сариқ жилетлардан фойдаланиш тартиби жорий этилиши бўйича хабар тарқалганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter