Адлия вазирлиги Гулнора Каримова сақланаётган колониядаги вазиятни ўрганмоқда
Сўнгги пайтларда турли Интернет ахборот ресурслари ва ижтимоий тармоқлар орқали бугунги кунда суднинг ҳукмига асосан тегишли жазони ўтаётган маҳкума Г.И.Каримованинг жазони ўташ муассасасидаги шарт-шароитлар хусусида билдирилаётган турли хабарлар юзасидан Адлия вазирлиги томонидан маҳкума сақланаётган Тошкент вилояти Зангиота туманидаги умумий тартибли 21-сон аёллар колониясида ўрганиш ўтказилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.
Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларини мазкур масала юзасидан турли хил асоссиз хабарлар тарқатмасликка чақирамиз. Адлия вазирлиги ўрганишлар натижаси юзасидан қўшимча ахборот тақдим қилади, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter