Адҳамжон Эргашев оғир атлетика бўйича Осиё чемпиони бўлди
Баҳрайнда ўтаётган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида ўзбекистонлик спортчи Адҳамжон Эргашев ўз вазн тоифасида учта медалга сазовор бўлиб, мутлақ чемпионликни қўлга киритди.
-67 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Эргашев даст кўрариш машқида 138 кг, силтаб кўтаришда 176 кг, икки кураш бўйича эса 314 кг натижа қайд этди.
У билан рақобатлашган ҳеч бир рақиби ушбу кўрсаткичларни яхшилай олмади ва Адҳамжон Эргашев 3 та олтин медалга сазовор бўлди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter