Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Абхазия президенти қочиб кетди — уни ҳамма қидиряпти

Абхазия президенти қочиб кетди — уни ҳамма қидиряпти

Фото: «Sova.news»

Раул Хажимба бир соат олдин йўқолиб қолди, дейилади «Argumenti.ru» бугун, 9 январь соат 16:27 (Тошкент вақти билан соат 18:27)да берган хабарда. Нашр воқеалар билан яқин таниш манбасига асосланиб ушбу хабарни тарқатди.

Раул Хажимба. Фото: «EADaily»
Фото: «РИА Новости»

Сухумида норозилик намойишлари бўлиб ўтяпти. Намойишчилар Абхазия ҳукумати биносини қуршаб олишган, айримлари ичкаригача кирган. Улар Абхазия раҳбари Раул Хажимба истеъфогача чиқарилишини сўрашмоқда.

«Argumenti.ru» мухбири бу даъватлар бефойдалигига шама қилди: Раул Хажимба қочиб кетишга улгурди.

Хабарларга кўра, Хажимбани ҳамма қидиряпти, айрим тахминларга кўра у чегара томонга кетган, фақат қайси чегарага — номаълум. Катта эҳтимол билан бу Россия бўлиши мумкин.

Хажимба атрофига жиноятчиларни тўплаб олиб, ўзини шоҳлардек тутиши халқни қуюшқонидан чиқаргани айтилмоқда. Энди эса қўрқоқнинг ишини қилди. Чунки майдонга жанг кўрган ҳалол ҳарбийлар ҳам чиқишган. Абхазиянинг бугунги аҳволи уларнинг ҳам жонига текканди, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг