Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Абитуриентлар энг кўп қайси ОТМларга ҳужжат топшираётгани маълум қилинди

Абитуриентлар энг кўп қайси ОТМларга ҳужжат топшираётгани маълум қилинди

Фото:«Xabar.uz»

ДТМ янги ўқув йили учун рўйхатдан ўтган (12 июль 18:00 ҳолатига) абитуриентлар сони ҳақида маълумот берди.

Ўзбекистонда шу кунгача абитуриентлар томонидан энг кўп ҳужжат Тошкент давлат педагогика университетига топширилди. 9790 нафар абитуриент. Кейинги етакчи бешликдан Ўзбекистон миллий университети (9 580), Наманган давлат университети (8 926), Жиззах давлат педагогика институти (8 625) ва Урганч давлат университети (8 068) ўрин олган.

2021/22-ўқув йили учун рўйхатдан ўтган (12 июль 18:00 ҳолатига) абитуриентлар 277 528 нафарни ташкил этмоқда.

Таълим шакли бўйича:

- кундузги таълим шакли – 167 395 нафар;

- сиртқи таълим шакли – 102 646 нафар;

- кечки таълим шакли – 7 487 нафар.

Тиллар кесимида жами 277 528 нафар абитуриент ҳужжат топширган.

- ўзбек тили – 235 265 нафар;

- рус тили – 34 529 нафар;

- қорақалпоқ тили – 6 432 нафар;

- бошқа тиллар – 1 302 нафар

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг