Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хушнудбек Худойбердиев

Фақат ҳақиқатни, барча ҳақиқатни, ҳақиқатдан ўзга ҳеч нарсани…

Абитуриентлар ДТМ биноси олдига тўпланишди (видео)

Абитуриентлар ДТМ биноси олдига тўпланишди (видео)

Видеолавҳадан скриншот

Қўлида ҳарбий тавсияномаси бўла туриб, лекин имтиёз қўлланмаган бир гуруҳ абитуриентлар ДТМ олдига йиғилишибди. Уларни тушунса бўлади, улар қонунларда ёзиб қўйилган ўз ҳаққини талаб қилишмоқда. Ҳукуматдан қарз сўрамаяпти, йўқ нарсани осмондан талаб қилмаяпти, бизга раҳм қилиб истисно тарзда ёрдам беринглар демаяпти. Шунчаки марҳамат қилиб қонунларни борича ишлатиб қўйинглар деяпти. Ва улар 100% ҳақ.

Бу ерда муаммо кимда, қайси ташкилот хато қилган, абитуриентларга қизиқ эмас.

Нега абитуриентлар шунча жойдан келиб, ДТМ олдига йиғилишди? Карантин пайтида зарилмиди? Уларни тўплангани учун айблай оламизми?

Сабаби оддий – муаммо кўтарилганига шунча кун ўтган бўлишига қарамасдан, расмийлардан аниқ ва жўяли жавоб берилмади. ДТМ ўз баёнотларида муаммо бошқа вазирликларда деди холос. Мудофаа, Ички ишлар вазирликлари, Миллий гвардия ва бошқа ҳарбийлашган ташкилотлар эса бу бўйича ҳеч қандай расмий изоҳ бермади. Бирорта масъул чиқиб, ушбу вазият юзасидан аниқ ва конкрет гап айтмади. Мавҳумлик, мавҳумлик ва яна мавҳумлик...

Тайинли жавоб ололмаган фуқаролар нима қилади? Сабр-косаси тўладида, кўчага чиқади, керакли жойга тўпланиб боради. Демак, муаммо кимда? Ҳа, баракалла - таълимга масъул бўлган давлат ташкилотларида!

Давлат қабул комиссияси тезроқ бу масалани ҳал қилиши керак.

P.S.: товуқ тухум қўйгандай имтиёзларни қаторлаштириб ташладик, ана энди ҳар бири учун яхшигина бошоғриқни қабул қиляпмиз. Бундан Ҳукумат тезроқ тўғри сабоқ чиқариши керак.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг