Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Абитуриентлар диққатига! Бугундан онлайн рўйхатдан ўтиш бошланди

Абитуриентлар диққатига! Бугундан онлайн рўйхатдан ўтиш бошланди

Фото: Xabar.uz

My.gov.uz портали орқали абитуриентларни (2023/2024-ўқув йили учун) олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига шахсий ташрифсиз, қоғоз ҳужжатлар ва ҳеч қандай навбатларсиз онлайн рўйхатга олиш бошланди.

Қайд этилишича, ушбу жараёнда талабгор телефон рақамини авторизациядан ўтказиб, паспорт маълумотлари, доимий яшаш манзили ва тугатган таълим муассасаси бўйича маълумотларини киритса, шунингдек, имтиёзи мавжудлар уларни текшириб, чет тилидан миллий ёки халқаро сертификати борлар бу ҳақдаги маълумотларни юклашса кифоя.

Эслатма! Таълим йўналишини янги ўқув йили учун қабул параметрларининг таълим тиллари бўйича тақсимоти тасдиқланганидан сўнггина танлаш мумкин бўлади.

Тест синовларида иштирок этиш учун абитуриентлардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи (165000 сўм) миқдорида тўлов ундирилади.

Қуйидаги тоифага кирувчи абитурентлар тўловдан озод этилади:

  • тест синовлари ташкил этилаётган ўқув йилида таълим муассасаларини битирганлар;
  • I, II ва III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;
  • «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар ва уларнинг фарзандлари;
  • «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшлар;
  • тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар.

Рўйхатга олиш 20 июлга қадар (20 июл куни ҳам) давом этишини ҳисобга олиб, абитуриентлар охирги кунгача ўз маълумотларини ўзгартириши, чет тилидан миллий ёки халқаро сертификат олганлар улар ҳақидаги маълумотларини келтириши мумкин бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг