Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Абдуқаҳҳор Тўхтаев ишдан олинди

Абдуқаҳҳор Тўхтаев ишдан олинди

Архив фото.

Фото: Президент матбуот хизмати

Абдуқаҳҳор Тўхтаев Шайхонтоҳур тумани ҳокими лавозимидан озод этилган. У бу туманни 2019 йил майидан буён бошқариб келаётганди.

Унинг ўрнига Ботир Зоҳидов Шайхонтоҳур тумани ҳокими этиб тайинланди.

Ботир Зоҳидов 1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий.

Шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, Абдуқаҳҳор Тўхтаев қурилиш вазири, Тошкент шаҳар ҳокими (2005-2011), Жиззах шаҳар ҳокими (2016-2017) ҳамда Олмазор туман ҳокими (2017-2018) лавозимларида ҳам ишлаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг