Абдумалик Халаков ва Мужибилло Турсунов ҳам олтин медалга эга чиқди

Болгариянинг София шаҳрида ташкил этилган бокс бўйича халқаро мусобақанинг финал баҳсларида яна икки боксчимиз зафар қучди.
-57 кг вазн тоифасида жанг олиб борган Абдумалик Халаков болгариялик Хавьер Диасни 4:1 ҳисобида таслим этган бўлса, -63,5 кг вазн тоифасида Мужибилло Турсунов украиналик Ярослав Харсизга ҳеч қандай имкон қолдирмади ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тарзда бу икки боксчимиз ҳам олтин медалга эга чиқишди.
Бироз аввалроқ Ҳасанбой Дўстматов қозоғистонлик рақиби устидан ғалаба қозониб, олтин медални қўлга киритганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter