Абдумалик Халаков жангсиз финалга чиқди!
Сербияда ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида Абдумалик Халаков финалга чиқди.
-60 кг вазн тоифасида боксчимизга эронлик Дониёл Шоҳбахш рақиблик қилиши керак эди. Бироқ Шоҳбахшнинг жароҳати жиддий бўлгани боис рақиб рингга чиқмайдиган бўлди.
Халаковнинг финалдаги рақиби Франция ва Доминикан боксчилари ўртасидаги баҳс ғолиби бўлади.
Кечки дастурда яна бир боксчимиз Мадияр Саидраҳимов кубалик машҳур Хулио Ла Крузга қарши рингга кўтарилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter