Абдулазиз Комилов Буюк Британия ташқи ишлар давлат вазири билан фикр алмашилди
2019 йилнинг 15 феврал куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Мюнхен шаҳрида (Германия) Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг ташқи ишлар давлат вазири Алан Дункан билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон-Буюк Британия кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Учрашувда барча соҳаларда икки томонлама ҳамкорлик фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди.
Музокараларда Ўзбекистон-Буюк Британия Савдо-саноат кенгашининг навбатдаги мажлиси ҳамда унинг доирасида ўтказилиши режалаштирилган Буюк Британия ишбилармон доиралари вакилларининг Ўзбекистонга ташрифига алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу тадбирларнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter