Абдулазиз Камилов Тожикистон, Туркманистон ва Қозоғистонга боради
2021 йилнинг 16-18 феврал кунлари Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Тожикистон, Туркманистон ва Қозоғистон Республикасига амалий ташриф билан боради. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Ташриф доирасида Тожикистон, Туркманистон ва Қозоғистон ташқи сиёсий маҳкамалари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.
Музокаралар чоғида минтақавий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, шунингдек, Марказий Осиёнинг глобал иқтисодий жараёнлар ва транспорт йўлакларига интеграцияси масалалари муҳокама қилиниши кўзда тутилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter