Aбдулазиз Камилов Франциянинг Европа ва ташқи ишлар вазири билан мулоқот қилди
2021 йил 3 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Камилов Франция Республикасининг Европа ва ташқи ишлар вазири Жан-Ив Ле Дриан билан телефон орқали суҳбатлашди.
Вазирлар сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги кўп қиррали ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдилар.
Турли даражаларда бўлиб ўтадиган қўшма тадбирлар кун тартиби ва жадвали, жумладан, Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Франция ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ва «Франция-Марказий Осиё» шаклидаги 2-вазирлар йиғилишини ўтказиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Шунингдек, айрим минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Суҳбат якунида Ўзбекистон ТИВ раҳбари Франция томонини яна бир бор жорий йил июль ойида Тошкент шаҳрида ўтказиладиган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги юқори даражали халқаро конференцияга таклиф қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter