Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

А Серия: янги мавсум қачон бошланиши ва тугаши маълум бўлди

А Серия: янги мавсум қачон бошланиши ва тугаши маълум бўлди

Фото: «MilanAC.ru»

Италия А Серияси кенгаши йиғилишида 2020/2021 йилги мавсум бошланиши ва тугаши саналари тасдиқланди. Бу ҳақда «Championat.com» хабар берди.

Италия чемпионати 2020/2021 йилги мавсуми биринчи тури 2020 йилнинг 19 сентябрь куни старт олади. Мавсумнинг сўнгги тури 2021 йилнинг 23 май бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус пандемияси туфайли А Серия 2019/2020 йиги мавсуми уч ойга тўхтаб қолиб, кейин рестарт берилган ва 1 августда ниҳоясига етган эди. Туриннинг «Ювентус» клуби қаторасига 9-марта мамлакат чемпиони бўлди. Кучли учликка «Интер» (82) ва «Аталанта» (78) кирди.

Олдинроқ тарқаган хабарларда Италия чемпионати 12 сентябрдан бошланиши айтилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг