90-йиллар юлдузи оғир дард билан курашяпти
90-йиллар эстрада юлдузи Андрей Губин асаб тизимидаги хасталик азобини тортмоқда. Шу касаллигини деб Москвадаги хонадонида ҳам тинч яшай олмаяпти.
«Аввалига бутун домда капитал таъмирлаш ваъда қилинган беш ой ўрнига саккиз ойга чўзилди. Сўнгра бешта хонадон тўрт йил тинмай таъмирланди, болғаларнинг овози тўхтамади. Асабларим бардош бермади», — хонандадан иқтибос келтирди «Woman.ru».
Губин тинч жой қидириб ижарада яшаб юрибди, ёзда Мисрга кетмоқчи.
Хабарга кўра, ўтган йил охирларида Андрей Губин ҳаётдан тўйганини маълум қилганди. Ҳаммасига бутун танада оғриқ қўзғатувчи чап томонлама прозопалгия — неврогологик хасталик сабабчи. Хонанданинг тишлар ҳам тўкилишни бошлаган.
Андрей Губин 30 апрель куни 48 ёшини қаршилайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter