Тошкентда 9 ёшли қизга тегажоғлик қилган кондуктор 5 суткага қамалди
У вояга етмаган йўловчи қизга шилқимлик қилгани айтилмоқда.
22 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида фуқаро А.Х.га нисбатан маъмурий иш кўриб чиқилди, деб хабар бермоқда «UzNews» нашри.
Аниқланишича, ҳуқуқбузар А.Х. 3 ноябрь куни соат 11:30 атрофида ўзи кондуктори бўлиб ишлайдиган 115-сонли автобусда йўловчи сифатида кетаётган 2014 йилда туғилган С.Ж.нинг ёнига ўтириб, қўлидан ушлаган ва шаҳвоний ҳаракатлар содир этган.
Жабрланувчининг қонуний вакили судда кўрсатма бериб, эркак вояга етмаган қиздан ўзини ўпишни сўраганини айтган. Бу сўзлардан қўрқиб кетган қиз навбатдаги бекатда тушиб қолган.
Суд мажлисида ҳуқуқбузар айбига иқрор бўлиб, содир этган қилмишидан пушаймон эканлигини билдирган ҳамда суддан енгиллик жазо беришини сўраган.
Суд ҳукмига кўра, судланувчи А.Х.га МЖтКнинг 41-1-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганлиги учун 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter