Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

9 ойда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 48,2 млрд долларга етди

9 ойда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 48,2 млрд долларга етди

2024 йил январь-сентябрь ойларида республиканинг ташқи савдо айланмаси (матнда ТСА) 48,2 млрд долларга етди ва 2023 йилнинг январь-сентябрь ойларига нисбатан 3,5 млрд долларга ёки 7,7 фоизга кўпайди.

Бу ҳақда Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Жумладан:

  • Экспорт ҳажми 19,8 млрд долларга (+11,5 фоиз) етди. Экспорт таркибида товарлар 14,8 млрд долларни, хизматлар эса 5 млрд долларни ташкил этди;
  • Импорт ҳажми 28,4 млрд долларга (+5,2 фоиз) етди. Шу билан бирга, 25,8 млрд долларлик товарлар, 2,6 млрд долларлик хизматлар импорт қилинди.

ТСАнинг энг катта ҳажми МДҲ мамлакатларига - 16,8 млрд доллар, ЕОИИ мамлакатларига - 12,8 млрд доллар, бошқа давлатлар билан товар айирбошлаш - 31,4 млрд долларни ва Европа Иттифоқи мамлакатлари билан - 4,7 млрд долларни ташкил этди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг