Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

8-синф ўқувчиси дарёга чўкиб кетганлиги тахмин қилинмоқда (фото)

8-синф ўқувчиси дарёга чўкиб кетганлиги тахмин қилинмоқда (фото)

Фото: ФВБ

Наманганда 13 ёшли бола дарёда чўкиб кетгани тахмин қилинмоқда. Бу ҳақда Наманган вилояти ФВБ матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, 2021 йилнинг 5 август куни соат 18:40ларда Учқўрғон тумани Ўрдабоғ маҳалла фуқаролар йиғини Мустақиллик кўчаси 54-уйда яшаган, судланмаган, 42-сонли умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси, вояга етмаган, 2008 йилда туғилган А.Р Учқурғон тумани Қўприкбоши маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан оқиб ўтувчи «Норин» дарёсига эҳтиётсизлиги оқибатида чўкиб кетганлиги тахмин қилинмоқда.

Шу сабабли ҳозирда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин қутқарув отряди сувда қидирув қутқарув гуруҳи томонидан жойига чиққан ҳолда сув ости ва туман фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин қутқарувчилари томонидан сув устида қидирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг