Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

8 ойлик фарзандини 5 000 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган аёл ушланди

8 ойлик фарзандини 5 000 АҚШ долларига  сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Воқелик Андижонда содир бўлди. Ҳали йигирмага ҳам тўлмаган Ж.А. (оилали) 2019 йилда туғилган қиз фарзандини сотишга қарор қилди. Харидор ҳам кўп куттиргани йўқ, таклиф қилинган пул ҳам чакки эмасдек: 5 (беш) минг АҚШ доллари!

Бироқ «харидор» унинг жиноятини фош қилувчи шахс эканини қайдан билсин?! Пулларни олар экан, гўдакка қўшиб туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани бераётганида нақ жиноят устида, боз ашёвий далиллар билан қўлга тушсами?!

Бош прокуратура матбуот хизматининг маҳкама ҳузуридаги департамент маълумотларига таяниб берган хабарига кўра, айни пайтда жиноят иши қўзғатилган. Ёш онанинг бундай жиноятга қўл уриши сабабларига тергов жараёнида ойдинлик киритилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг