Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

8 мартдан россиялик сайёҳлар рўйхатида фақат 17 мамлакат қолди

8 мартдан россиялик сайёҳлар рўйхатида фақат 17 мамлакат қолди

Фото: «Турпром»

8 мартдан кейин россиялик сайёҳлар фақат 17 мамлакатга парвоз қилиш имкониятига эга. Йўналишлар рўйхатини «Aviasales» сервиси эълон қилди.

Россияликлар, биринчи навбатда, Туркияга уча оладилар, чунки Turkish Airlines ва Pegasus Истанбул ва Анталияга қатновларни тўхтатгани йўқ. БААга (Дубай, Шаржа ва Абу-Даби) учиш варианти ҳам сақланиб турибди, негаки парвозларни Emirates ва Air Arabia амалга оширади.

Рус туристлари учун Баҳрайн, Иордания, Қатар, Марокаш, Исроил ва Эфиопияга элтувчи ҳаво йўллари ҳозирча ёпилмаган. Хориж авиакомпаниялари Венесуэла, Мўғулистон, Сербия, Шри-Ланка ва Ироққа ҳам учмоқда. Яқин қўшнилардан Арманистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистонга учиш мумкин, дейилади хабарда.

Ростуризм РФ фуқароларини Россияга қарши санкциялар қўллаган мамлакатларга саёҳат ва иш юзасидан бормасликни тавсия қилди: ўз вақтида ва хавфсиз қайтиш муаммосига дуч келиш мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг