8-13 декабр кунлари тоғли ҳудудларда қор кўчиш хавфи эълон қилинди
2023 йил 10-12 декабр кунлари А-373 «Тошкент – Ўш» автойўлининг «Қамчиқ» довонидан ўтган қисмида қор ёғиши, вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик ва туман кузатилиши, кўринувчанлик 50 метргача пасайиши мумкин. Шунингдек, шамол тезлиги 17 – 22 м/с гача кучайиши натижасида автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши эҳтимоли бор.
Бу ҳақдаги тезкор маълумот Ўзгидромет раҳбари Шерзодхўжа Ҳабибуллахўжа томонидан тарқатилмоқда.
Ўзгидромет раҳбарига кўра, жорий йил 8-13 декабр кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмасининг тоғлари) ҳамда Наманган вилоятининг Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.
Тоғли худудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter