7 апрелдан пойтахт кўчаларида «ов» бошланади
Жорий йил 7 апрель куни соат 06:00 дан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракат хавфсизлиги бошқармаси ва Тошкент шаҳар Давлат хизматлари марказлари ўзаро ҳамкорликда автотранспорт воситалари учун берилган стикерлардан мақсадли фойдаланилиши устидан назорат-рейд тадбирларини ўтказишни бошлайди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати стикерлар бўйича шубҳали маълумотлар мавжуд бўлса қуйидагилар орқали маълумот беришни сўраган:
- Телеграмм канали @antikorbot;
- Телефон рақамлар: (71) 203-60-02; (71) 254-22-13; (71) 215-71-51.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter