Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

600 минг сўм сўрагани айтилган ЙПХ ходими устидан хизмат текшируви ўтказилади

600 минг сўм сўрагани айтилган ЙПХ ходими устидан хизмат текшируви ўтказилади

Ижтимоий тармоқларда «Наманган постида ЙПХ ходими ва фуқаро ўртасидаги суҳбат. Ушбу суҳбатда ЙҲХБ ходими фуқародан 600 минг сўм талаб қилаётганлигини эшитишингиз мумкин» изоҳи билан видео тарқалди. Ҳолат юзасидан расмий маълумот берилди.

Қайд этилишича, фуқаро М. прокуратура органларига мурожаат этиб, Поп тумани ҳудудидаги «Қамчиқ» довонида жойлашган «Наманган» ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими унга нисбатан қонун бузилиш ҳолати содир этганлигини маълум қилиб, қонуний чора кўрилишини сўраган.

Прокуратура органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. ЙҲХХга хизмат текшируви ўтказиш бўйича тақдимнома киритилган. Хизмат текширувининг якуний натижаси бўйича прокуратура органлари томонидан ҳуқуқий баҳо берилади, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг