Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

60 ёшли эркак тўртинчи хотинини пичоқлади

60 ёшли эркак тўртинчи хотинини пичоқлади

Фото: «Angliya.com»

Косон тумани «Нартичуқур» маҳалласида яшовчи фуқаро қотилликка қўл урди.

Қашқадарё вилоят ИИБнинг маълумотига кўра, бундан 14 йил олдин турмуш ўртоғи вафот этган М.И. ҳамшаҳари Р.Д. билан турмуш қурган. Ундан ўғил фарзанд дунёга келган. Сўнгра касбилик Қ.Ф.га уйланган. Учинчи хотинидан ҳам икки нафар фарзанд кўргач, 2014 йилда яна шаърий никоҳ асосида Ш.Я.га уйланган.

Ёши олтмишни қоралаб қолган М.И. тўртинчи турмуш ўртоғи Ш.Я. ишлайдиган туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли болалар шифохонасига боради.

Турмуш ўртоғини кўрган шифокор ҳақоратомуз гаплар билан уни хонасидан ҳайдаб чиқармоқчи бўлган. Бунга жавобан эр бўлмиш ўзи билан олиб борган ошхона пичоғини аёлнинг чап кўкрак ва ён ҳамда бел соҳасига бир неча маротаба тиқиб олади. Натижада аёл шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Косон туман прокуратураси томонидан М.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми тегишли бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг