6 ойда қарийб ярим миллиард долларлик ун ва буғдой импорт қилинган – статистика
2022 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон 422,4 млн долларлик буғдой, 72,7 млн долларлик буғдой унини импорт қилган.
Давстатқўм озиқ-овқат маҳсулотлари импортида юқори улушга эга бўлган маҳсулотлар ҳақида маълумот берди.
Унга кўра, Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-июль ойларида импорт қилинган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари қиймати:
– Шакарқамиш – 251,7 млн. АҚШ долларига
– Маргарин маҳсулотлари – 173,3 млн. АҚШ долларига
– Қорамол гўшти – 116,4 млн. АҚШ долларига
– Какао ва шоколад – 61,5 млн. АҚШ долларига
– Картошка – 57,2 млн. АҚШ долларига
– Сут маҳсулотлари – 45,4 млн. АҚШ долларига
– Болалар учун озиқ-овқат маҳсулотлари – 41,8 млн. АҚШ долларига
– Банан – 29,4 млн. АҚШ долларига
– Чой – 27 млн. АҚШ долларига
– Парранда гўшти – 25,4 млн. АҚШ долларига
– Маккажўхори – 22,6 млн. АҚШ долларига
– Кофе – 17 млн. АҚШ долларига
– Қандолат маҳсулотлари – 14,3 млн. АҚШ долларига тенг бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter