Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

5G жорий этилса, 2G/3G/4G қандай ўзгаради?

5G жорий этилса, 2G/3G/4G қандай ўзгаради?

Сўнгги ўн йилликларда мобил телефонлар дунёни буткул ўзгартириб юборди, бугун смартфон — доимий мулоқотда бўлиши шарт инсоннинг ажралмас йўлдоши.

Бироқ айнан мобил интернетнинг ривожланиши смартфонни оммалаштирди, акс ҳолда у «экрани катта» телефонлигича қолиб кетарди.

«GSMArena» алоқа авлодлари ривожланишини қуйидаги графиклар ёрдамида тушунтириб берди, «ақлли телефонлар» қандай тараққий этганини ҳам шу графикда кўриш мумкин.

Фото: «GSMArena»

2G стандарти 1991 йилдан 2003 йилгача танҳо етакчи эди. 2003 йилдан 3G ривожланишни бошлади. Шунинг баробарида овозли алоқа сифати яхшиланди, видеоалоқа хизмати таклиф этила бошланди, бироқ нархи жуда қимматлиги учун талаб етарли етарли бўлмади, бунинг устига экранининг тепаси камерали телефонлар кўпчиликда йўқ эди.

2007 йилга келиб 3G мобил алоқа етакчи стандартига айланди, бироқ орадан икки йил ўтиб, 2009 йилдан дастлабки 4G-тармоқлар ишга тушиши билан аввал тасаввур ҳам қилинмаган имкониятлар очилди.

Операторлар ушбу стандартни ривожлантиргани сайин, фойдаланувчилар ўз смартфонларини шунчалик тез алмаштира бошлашди.

4G стандарти смартфонлар бозори ривожланиши учун катта турки берди, операторлар эса фойда олишнинг янги имкониятларига эга бўлишди.

Энди эса 5G эшик қоқмоқда. Жанубий Кореяда тўлиқ, АҚШнинг айрим шаҳарларида дастлабки тижорий тармоқлар ишга туширилди, жаҳон миқёсида «бешинчи авлод» 2019 йилнинг иккинчи ярмидан бирин-кетин ишга туширила бошланади.

Бу стандартнинг истиқболлари шунчаликки, ҳатто 4G ни у билан солиштириб бўлмайди. Бешинчи авлод бу — ўта катта тезлик. Унинг кучи шунчаки бир завод ёки фабрика эмас, бутун бошли шаҳар учун етади.

Турган гапки, 5G стандарти смартфонлар бозорида улкан ўзгариш ясайди: ҳамма ўзидаги 4G-қурилмаларни янада қимматроқ 5G-қурилмаларга алмаштиришни бошлайди.

Экспертларнинг фикрича, ҳозирги ривожланиш суръатида 5G 2023 йилга бориб етакчи стандартга айланади, яъни аввал кутилганидан анча қисқа муддатда. Оддий ифодалаганда, 5G нафақат ўз тезлиги, балки ривожланиш тезлиги бўйича ҳам олдинги стандартларни ортда қолдирмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг