Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

55 нафар ҳоким ёрдамчиси жазоланди

55 нафар ҳоким ёрдамчиси жазоланди

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони томонидан тадбиркорлар мурожаатларининг ўз вақтида кўриб чиқилиши таҳлил қилинганда, айрим ҳоким ёрдамчилари томонидан қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.

Вазирлар Маҳкамасининг 373-сон қарорига асосан, ҳоким ёрдамчиси тадбиркорнинг кредит олиш учун аризасини 5 кун ичида кўриб чиқиб, Ягона электрон платформага ўз хулосасини киритиши шарт.

Аммо Жиззах вилоятидаги 55 нафар ҳоким ёрдамчиси ушбу талабга риоя қилмаган. Уларнинг ҳаракатсизлиги оқибатида 110 дан ортиқ тадбиркорнинг мурожаати ўз вақтида кўриб чиқилмади.

Зомин туманидаги «Яхши ният» (номи ўзгартирилган) МЧЖ раҳбарининг кредит олиш учун аризаси белгиланган муддатдан 60 кунга кечикиб кўриб чиқилгани бунга мисол бўла олади.

Қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган масъул шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг