50 минг украиналик оёқ-қўлидан ажралди

Украинада 17 ойдан бери давом этаётган уруш оқибатида 50 минг украиналик оёқ ва қўлидан ажралиб, ногиронга айланди. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар берди.
Бундай маълумот протез ишлаб чиқарувчи жаҳондаги энг йирик Ottobock ташкилоти ва унинг тиббий ҳамкорлари ҳисоботи асосида тарқатилган.
Нашр хабарига кўра, оёқ ва қўлларидан айрилган ногиронлар сони бундан ҳам кўп бўлиши мумкин. Чунки айрим беморлар протезлаш жараёнини бир неча ҳафта ва ойлар давомида кутишига тўғри келади.
Бундан ташқари протезлар нархи 50 минг еврогача туради. Украина ҳукумати эса ҳар бир яраланган ҳарбийга фақат 20 минг евро товон пули тўлайди. Фуқаролар эса протез сотиб олишга қурби етмаган ҳолда турли фондларига мурожаат қилишга мажбур.
Киевдаги Houp Foundation меҳр-мурувват фондининг билдиришича, Украинада уруш пайтида жиддий жароҳат олганлар сони 200 минг кишини ташкил қилади. Улардан 20 мингга яқини ампутацияни талаб қиладиган жароҳатлар олган.
Украина ҳукумати, худди Россия ҳукумати каби, ўз ҳарбийларининг йўқотишлари ҳақидаги маълумотларни ошкор қилмай келмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter