Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда 5 ёшдан 11 ёшгача бўлган болаларни эмлашга рухсат берилди

Ўзбекистонда 5 ёшдан 11 ёшгача бўлган болаларни эмлашга рухсат берилди

Энди Ўзбекистонда 5 ёшдан катталар эмланади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков маълум қилди.

«Ҳозирги вақтда 12 ёшдан катта аҳолидан салкам 800 минг киши коронавирусга қарши эмланган.

Эндиликда Ўзбекистон шароитида 5-11 ёшдаги аҳоли қатламини эмлаш бўйича кўрсатма тайёрланди.

Унга мувофиқ 5-11 ёшдаги аҳоли Pfizer вакцинасининг 0,1 мл дозаси билан эмланади. Энди 6 дозали вакцинани самарали ишлатиш учун эмлаш пунктларига 18-20 болаларни йиғиб олиб келиш керак бўлади»,—деган у.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг