5 та ҳудуд солиқ бошқармаси раҳбарлари янгиланди
![5 та ҳудуд солиқ бошқармаси раҳбарлари янгиланди](https://static.xabaruz.com/crop/1/9/720_460_95_1940255661.jpg)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармойишларига асосан, Қорақалпоғистон Республикаси ва тўртта вилоят давлат солиқ бошқармаларининг раҳбарлари тайинланди.
Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати «Xabar.uz»га маълум қилди. Жумладан:
Бобожонов Давронбек Жумамуратович — Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи;
Ғойибов Жўрабек Раҳмонбердиевич — Сирдарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи;
Игамбергенов Қудратбек Қадамбаевич — Хоразм вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи;
Ашуров Шерзод Раҳимович — Бухоро вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи;
Аҳмедов Шодиёр Эшмуратович — Самарқанд вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавзимларига тайинландилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter