4 ойда Ўзбекистонга хориждан 3,1 млрд долларлик пул ўтказмалари амалга оширилган
2023 йил январь-апрелда Ўзбекистонга 3,1 млрд долларлик пул ўтказмалари кириб келган бўлиб, 2022 йил мос даврига нисбатан 20,8 фоизга ортиқ бўлди.
Бу ҳақда Марказий банк бошқарувининг асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгартиришсиз қолдириш бўйича қарор юзасидан бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Жумладан, дастлабки 3 ойдаги пул ўтказмалари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан баланд кўрсаткичларда бўлган бўлсада, апрель ойида 763 млн долларлик пул ўтказмалари келиб тушган ва бу ўтган йилнинг апрелига нисбатан деярли 30 фоизга камроқ деганидир.
Матбуот анжуманида Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов буни изоҳлар экан, йил бошидан бери Россия рубли 1,4 фоизга қадрсизланганини, бу Ўзбекистонга пул ўтказмаларининг ҳам камайишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлаган.
Бундан ташқари, январь-апрель ойларида банкларнинг аҳолидан валюта хариди ва аҳолига валюта сотуви ўртасидаги ижобий тафовут 0,5 млрд долларга тенг бўлди. Бунда, аҳолининг валюта сотуви 3,3 млрд. долларни ва аҳолининг валюта хариди 2,8 млрд долларни ташкил қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter