Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

38 минг доллар эвазига Америка ваъда қилган "уддабурон" ушланди

38 минг доллар эвазига Америка ваъда қилган

Фото: Президент матбуот хизмати.

Сирдарё ва Навоий вилоятларида АҚШ давлатига ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ширин шаҳри бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ф.Р. фуқаро М.Х.нинг ишончига кириб, ўзи ва унинг танишини 38 000 АҚШ доллари эвазига Америка Қўшма Штатларига ишга юбориши ва виза олиб беришини айтиб, келишилган пуллар ҳисобидан 52 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.    

Шу каби, Департаментнинг Навоий шаҳри бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.А. (муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган) фуқаро Л.Қ.нинг ишончига кириб, уни Мексика давлати орқали Америка Қўшма Штатларига ишга юбориши эвазига 14 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг