Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

359,7 млн. сўмлик пиротехника воситалари қўлга олинди – Бош прокуратура

359,7 млн. сўмлик  пиротехника воситалари қўлга олинди – Бош прокуратура

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан орий йилнинг ўтган даврида пиротехника буюмларини ноқонуний муомаласи билан боғлиқ 14 та жиноят ишлари қўзғатилган. Ушбу жиноят ишлари бўйича жами 359,7 млн. сўмлик 281,2 минг дона пиротехника воситалари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Таҳлилларга кўра, қайд этилган жиноятлар Фарғона вилояти (8 та), Тошкент шаҳри (4 та), Андижон ва Тошкент вилоятлари (1 тадан) ҳудудларида содир этилган бўлиб, пиротехника буюмлари Ўзбекистонга қўшни ҳудудлар Тожикистон ва Қирғизистон давлатларидан айланма йўллар орқали, ноқонуний равишда олиб келинган.

Мисол учун, Департаментнинг Яшнобод туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Р.Х. хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 53,4 млн. сўмлик «Трения» номли 6240 дона пиротехника буюмларини муомалага киритиш мақсадида қонунга хилоф равишда сақлаб келганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Р.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш) Жиноят кодексининг 250-1-моддасида назарда тутилган жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг