350 ўринга мўлжалланган очиқ стипендия танлови эълон қилинди
«Эл-юрт умиди» жамғармаси Ўзбекистон учун энг устувор соҳалар бўйича мутахассисликлар кесимида 350 ўринга мўлжалланган очиқ стипендия танловини ўтказади. «Xabar.uz»га бу ҳақда жамғарма матбуот хизмати маълум қилди.
Унга кўра, 2021-2022 ўқув йили учун энг нуфузли хорижий давлатларда:
- бакалавриат таълим дастури учун 100 нафар;
- магистратура таълим дастури учун 150 нафар;
- докторантура таълим дастури учун 100 нафар стипендиялар ажратилиши белгиланган.
Номзодлар ўз ҳужжатларини 2021 йил 1 апрелдан – 1 майга қадар, www.eyuf.uz сайти орқали электрон тарзда юборишлари мумкин.
Саралаш босқичлари 2021 йил 1 майдан – 20 майга қадар давом этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter