300 йил муқаддам олинган китоб кутубхонага қайтарилди
Уэльслик аёл 300 йил муқаддам олинган китобни кутубхонага қайтарди. Бу ҳақда UPI ахборот агентлиги хабар бермоқда.
1704 йилда чоп этилган «Aнглия черкови одамининг эътиқоди ва маросимлари» китоби Шеффилд Кафедрал соборига почта орқали етиб келди. Пакетда қайд этилган ёзувга кўра, жўнатувчи Уэльсда истиқомат қилади, у китобни марҳум чўқинтирган онасининг буюмлари орасидан топиб олган. Марҳум китобни кутубхонага қайтаришни васият қилган.
«Ичи жуда чиройли ёзилган: «Бу китоб Шеффилд черкови кутубхонасига тегишли», яъни Шеффилд соборига, — дейди Шеффилд Кафедрал собори вице-декани, каноник Кит Фэрроу. — Шубҳасиз, уни кутубхонадан олишган ва қайтаришмаган».
Каноник кечиктиргани учун жарима соборнинг янги томини тўлаш учун бемалол етарди, дея ҳазиллашди.
«Aммо мен оиласига жарима ундирмасликка ваъда бердим: улар китобни қайтаришди ва бу ажойиб», — деди у.
Собор кутубхонаси 1800 йилларда ёпилгунга қадар шаҳар аҳолиси орасида жуда машҳур бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter