30 март. Наполеон урушлари, Толстойнинг кундалиги, Эйфел минораси, бир кунда туғилган икки буюк рассом ва бошқа муҳим воқеалар

- Гуллар куни (Барселона, Испания).
- Султон Келантан куни (Малайзия).
- Ерни ҳимоя қилиш куни (Фаластин давлати).
Воқеа-ҳодисалар
- 1775 йил — Британ парламенти Шимолий Америка мустамлакаларига Британиядан бошқа давлатлар билан савдо қилишни тақиқловчи қонунни қабул қилди.
- 1791 йил — Франция миллий йиғини метр эталонини тасдиқлади: Париж меридианининг қирқ миллиондан бир қисми.
- 1814 йил — Иттифоқчи қўшинлар (Россия, Англия, Пруссия ва бошқалар) Парижни ишғол қилди. Шу тариқа Наполеон урушлари хотима топди.
- 1842 йил — Доктор Кроуфорд Уилямсон Лонг (Жефферсон, Жоржия) беморнинг бўйнидаги ўсимтани олиб ташлаш бўйича жарроҳлик амалиётида илк маротаба эфирдан анестезик восита сифатида фойдаланди.
- 1847 йил — Лев Толстой кундалик юритишни бошлади ва умри бўйи давом эттирди. Унинг кундаликлари жами 13 жилдга етади.
- 1850 йил — «Royal Adelaide» пароходи (США) Маргит шаҳри яқинида ҳалокатга учради. Қарийб 300 киши ҳалок бўлди.
- 1856 йил — Қрим уруши (1853—1856 й.й.) Парижда тинчлик шартномаси тузилиши билан ниҳояланди.
- 1863 йил — Дания қироли Фредерик VII Шлезвигни Голштейндан ажратиб, Данияга қўшиб олди. Ҳозир бу икки ҳудуд (Шлезвиг-Голштейн) яна бирлашган ва Германия таркибида.
- 1867 йил — Вашингтонда Россия-америка шартномаси тузилди. АҚШ Аляска ва Алеут оролларини 7,2 млн. долларга сотиб олди.
- 1889 йил — Эйфел минораси қурилиши тугалланди.
- 1899 йил — Англиянинг «Stella» йўловчи ташувчи пароходи Ла-Маншда ҳалокатга учради. Қурбонлари сони — 105 киши.
- 1945 йил — Гданск (Полша) немис фашистларидан тозаланди.
- 1946 йил — «Оскар» тақдимоти илк марта радио орқали узатилди.
- 1954 йил — Торонтода Канаданинг биринчи метроси ишга тушди.
- 1981 йил — Собиқ иттифоқда биринчи маротаба ёзги вақтга ўтилди.
- 1981 йил — АҚШ президенти Роналд Рейганга суиқасд уюштирилди.
- 1987 йил — Лондон кимошди савдосида Ван Гогнинг «Кунгабоқарлар» асари 50 миллион долларга сотилди.
- 1990 йил — Эстония Совет иттифоқи таркибидан чиқишга тайёргарлик кўраётганини эълон қилди.
- 1998 йил — Собиқ бош вазир Роберт Кочарян Арманистон президенти этиб сайланди.
Таваллуд кунлари
- 1432 йил — Меҳмед II (1481 йили в.э.), усмонли турк султони (1451—1481), Византия империясига фаолиятига нуқта қўйган.
- 1746 йил — Франсиско Хосе де Гойя, буюк испан рассоми (1828 йили в.э.).
- 1757 йил — Жан Франсуа Пилатр-де-Розе, француз физиги ва кимёгари, авиация асосчиларидан бири (1785 йили в.э.).
- 1853 йил — Винсент Ван Гог, буюк голланд рассоми (1890 йили в.э.).
- 1894 йил — Сергей Ильюшин, авиаконструктор, «Ил-2» самолёти муаллифи (1977 йили в.э.).
- 1926 йил — Ингвар Кампрад, швед тадбиркори, «IKEA» компанияси асосчиси (2018 йили в.э.).
- 1968 йил — Селин Дион, канадалик хонанда.
- 1986 — Серхио Рамос, испан футболчиси, 2010 йилги жаҳон чемпиони.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter