Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

24 май. Ибн Сино ва Зуҳро, биринчи телеграмма, «Шерюрак», Сейдулла Молдаханов 60 ёшда ва бошқа воқеалар

24 май. Ибн Сино ва Зуҳро, биринчи телеграмма, «Шерюрак», Сейдулла Молдаханов 60 ёшда ва бошқа воқеалар

Фото: «Xabar.uz»

Байрам ва муҳим саналар

  • Славян ёзуви ва маданияти куни (Болгария).
  • Қиролича Виктория таваллуд куни (Канада).
  • Мустақиллик куни (Эритрея).

Воқеа-ҳодисалар

  • 1032 йил — Абу Али ибн Сино Зуҳро (Венера) сайёрасининг Қуёш гардиши бўйлаб ўтишини кузатди ва ёзиб қолдирди.
  • 1276 йил — Магнус I Ладулосга Швеция қироли тожи кийдирилди.
  • 1626 йил — Янги Нидерландия раҳбари Петер Минёйт ҳиндулардан Манҳеттен оролини 60 гулденга сотиб олди.
  • 1800 йил — Санкт-Петербургда генералиссимус Александр Суворовнинг дафн маросими ўтказилди.
  • 1830 йил — АҚШдаги энг эски Балтимор — Огайо темирйўл тармоғи ишга тушди.
  • 1844 йил — Сэмюэл Морзенинг телеграфидан дунёдаги биринчи телеграмма жўнатилди.
  • 1900 йил — Санкт-Петербургда император Николай II иштирокида «Аврора» крейсери сувга туширилди. Бу кемадан кейинчалик инқилобчилар уни тахтдан ағдаришда  фойдаланишди.
  • 1941 йил — Иккинчи жаҳон уруши: Дания бўғозида Германиянинг «Бисмарк» линкори Буюк Британиянинг «Ҳуд» крейсерини чўктириб юборди.
  • 1956 йил — Швейцариянинг Лугано шаҳрида биринчи Евровидения қўшиқлар танлови ўтказилди.
  • 1982 йил — Эрон-Ироқ уруши: форслар армияси Хуррамшаҳрни қайтариб олди.
  • 1993 йил — Эритрея Эфиопиядан мустақил бўлиб чиқди.
  • 1995 йил — Мел Гибсоннинг «Шерюрак» фильми экранларга чиқди.
  • 2001 йил — рус «Википедия»сига биринчи мақола жойлаштирилди.
  • 2006 йил — «Wikimapia» лойиҳаси ишга туширилди.

Таваллуд кунлари

  • 1686 йил — Габриел Даниел Фаренгейт, немис физиги, термометрда симобни биринчи бўлиб ишлатган. Фаренгейт шкаласини ихтиро қилган.
  • 1819 йил — қиролича Виктория, Буюк Британия тахтидаги ҳанноверлар сулоласининг охирги вакили.
  • 1905 йил — Михаил Шолохов, рус ёзувчиси, Нобел мукофоти совриндори.
  • 1940 йил — Иосиф Бродский, рус шоири, Нобел мукофоти совриндори.
  • 1941 йил — Боб Дилан, америкалик қўшиқчи, шоир ва басткор, адабиёт йўналишида Нобел мукофотини қўлга киритган.
  • 1958 йил — Сейдулла Молдаханов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист.

Вафот этганлар

  • 1377 йил — Олгерд, Литва князи.
  • 1543 йил — Николай Коперник, поляк астрономи, математик ва иқтисодчи.
  • 1903 йил — Марсел Рено, француз автоконструктори ва пойгачиси. «Renault» концерни асосчиларидан бири.
  • 2000 йил — Олег Ефремов, таниқли кино ва театр актёри.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг